Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-459-сонли қарорига асосан, Тошкент шаҳар прокуратураси қошида инветиция соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича шаҳар штаби ташкил этилган бўлиб, шаҳар бошқарма ва ташкилотладан масъул ходимлар бириктирилган.
Тошкент шаҳар Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасининг бош мутахуссиси Б. Рахматов Учтепа туманига бириктирилган бўлиб, режалашитирилган Олий даражадаги ташрифлар ҳамда халқаро нуфузли тадбирлар, натижалари бўйича тасдиқланган “Йўл харита”лари ҳамда хорижий ва кредитлар ҳисобидан ўзлаштириш кўзда тутилган инвестиция лойиҳалари борасида, инвесторларнинг иш жараёнида келиб чиқаётган саволлар ечими бўйича амалий ёрдам бермоқда.
Учтепа туманида 2023 йилда 10та лойиҳа доирасида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан ўзлаштириш кўзда тутилган режага асосан амалга оширилаётган ишлар, шуу билан бирга, олий даражадаги ташрифлар ҳамда халқаро нуфузли тадбирлар, натижалари бўйича тасдиқланган “Йўл харита”ларига асосан Учтепа туманида 2та лойиҳани амалга ошириш белгиланган, шундан, Ҳиндистон давлатининг “Anvka Healthcare Private” Limited томонидан “Хусусий даволаш марказини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш бугунги кунда корхона томонидан лойиҳани амалга ошириш ишлари давом этмоқда.

