Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шахар бирлашган қўмитасининг II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

2025 йил 30 май куни “Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шахар бирлашган қўмитаси”нинг II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.     Конференциясида  Кенгаш раиси У.Мухамедов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шахар Кенгаши масъул ходими Р.Махмадалиев иштирок этдилар ҳамда Тошкент шаҳридаги корҳона ва ташкилотлардан касаба уюшмалари раислари, шу жумладан Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси касаба уюшмаси раиси Абдуллаева Нодира Мансуровна ҳам иштирок этди.

Унда тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасининг 2021 йил февралдан 2025 йил майгача  бўлган даврдаги  фаолияти тўғрисида бирлашган қўмита раиси Д. Исмоилова ҳисобот берди. 

Ҳисобот-сайлов конференциясида қатнашган Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳодимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси У.Муҳамедов ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шахар Кенгаши масъул ходими Р.Маҳмадалиев томонидан штирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар, мамлакат касаба уюшмалари тарихи тўғрисида батафсил маълуотлар берилди.