Кўп йиллик меҳнат самараси — эътирофда!

Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси раиси Исмаилова Дилфуза Курбановна томонидан Тошкент шаҳрида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кўп йиллик самарали меҳнат қилиб келаётган Ахмедов Шомансур Туйчиевич самимий табриклар билан эъзозланди.
Ушбу эътибор 18 апрель — Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан йўлланди.
Сизнинг фидокорона меҳнатингиз, юксак масъулиятингиз ва жамият фаровонлиги йўлидаги хизматларингиз юксак қадрланади!
Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва келгуси фаолиятингизда янги ютуқлар ҳамда улкан зафарлар тилаймиз!