8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси конституцияси куни!

Ҳурматли юртдошлар!

Сизларни мамлакатимиз учун энг улуғ ва муқаддас саналардан бири — 8 декабрь, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Асосий Қонунимиз — халқимиз иродаси ва мустақил давлатимиз пойдевори бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаш, юртимизда тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Конституция асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар эса мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

Ҳар бир юртдошимизга, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, соғлик-саломатлик, омад ва барака тилаймиз. Ватанимизнинг равнақи, юртимизнинг тараққиёти ва авлодларимиз келажаги учун биргаликда янада масъулият билан меҳнат қилишдан тўхтамайлик.

Конституция куни муборак бўлсин!

Ҳурмат билан, ТОШКЕНТ ШАҲАР УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИЯТИ!