“Ҳуқуқий нигоҳ” дастурида иссиқлик таъминоти масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйларда 2025/2026 йилги исситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича “Ўзрепорт” телекомпаниясида ташкил этилган “Ҳуқуқий нигоҳ” дастурида муҳокама қилинди.

Дастурда коммунал соҳасига тегишли вазирлик ва ташкилотлар мутахассислари иштирок этиб, аҳолини узлуксиз ва барқарор иссиқлик билан таъминлаш, тизимни самарали бошқариш ҳамда мавсум давомида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳақида фикр алмашдилар.

Ушбу мулоқотда Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бош мутахассиси Б.А. Рахматов ҳам иштирок этди ва соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.