


Тошкент шаҳри Сергели тумани 5-мавзесидаги кўп қаватли уйларда замонавий индивидуал иссиқлик пунктлари (ИИТП) ўрнатиш ишлари бошланди.
Лойиҳа маҳаллий аҳолини барқарор иссиқлик билан таъминлаш, энергия тежамкорлигини ошириш ҳамда қулай ва замонавий яшаш шароитларини яратишни мақсад қилади.
Ўрнатиш ишлари пудратчи ташкилот томонидан амалга оширилаётган бўлиб, жараён Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг Коммунал корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан доимий назоратда.
Белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида масъул ташкилотга тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар берилган.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгандан сўнг, Сергели тумани аҳолиси иссиқлик таъминотида сезиларли яхшиланишни ҳис этади.