


Жорий йилнинг 19 сентябр куни Уй-жой коммунал хужалиги бош бошкармаси мажлислар залида Вазирлар Махкамасининг лифт ускунасини фойдаланиш ҳамда янгисига алмаштириш бўйича Қарор ва Фармойишлари ижроси ҳақида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Саноат ва радиация хавфсизлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги хузуридаги «Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компания” давлат муассасаси, Технопарк МЧЖ ҳамда бошқа ташклилот масъуллари билан 2025 йилда ўрнатилиши лозим бўлган лифт ускуналарни ўз вақтида ўрнатиш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича келишиб олинди.