Кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналари ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш тўғрисида Олмазор туманида

Ўзбекистон Респебликаси Президентиниг 2025-йил 14-апрелдаги
ПФ-66-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 12-июндаги 376-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 15-ноябрдаги 602-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 17-февралдаги 98-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йилнинг 23 июнь куни Тошкент шаҳриининг Олмазор туманида кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини ўрнатиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш масалаларини тушунтириш бўйича навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда,Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар уй жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, “Texnopark” МЧЖ ходимлари, Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ҳамда туманда фаолият олиб бароётган бошқарув органлари иштирок этишди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ходимлари, юқорида қайд этилган фармон ва қарорларнинг мазмун моҳияти билан таништиришди ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 12-июндаги 376-сонли қарори ижроси юзасидан туманда эксплуатация муддатини ўтаган лифт ускуналарини янгисига алмаштириш ишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 6 октябр 2017 йилдаги 801-сонли қарорига асосан лифт ускуналари қаровсиз ҳолда қолганини уларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш кераклигини бошқарув компания раҳбар ходимларига тушунтириш берди.