



Ўзбекистон Респебликаси Президентиниг 2025-йил 14-апрелдаги
ПФ-66-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 12-июндаги 376-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 15-ноябрдаги 602-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 17-февралдаги 98-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йилнинг 20 июнь куни Мирзо Улуғбек туманида кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини ўрнатиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш масалаларини тушунтириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда,Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар уй жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, “Texnopark” МЧЖ ходимлари, Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ҳамда туманда фаолият олиб бароётган бошқарув органлари иштирок этишди.
ЙиғилишдаТошкент шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Бакиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 12-июндаги 376-сонли қарори ижроси юзасидан туманда эксплуатация муддатини ўтаган лифт ускуналарини янгисига алмаштириш ишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 6 октябр 2017 йилдаги 801-сонли қарорига асосан лифт ускуналари қаровсиз ҳолда қолганини уларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш кераклигини бошқарув компания раҳбар ходимларига тушунтириш берди.