“Энг яхши кўп квартирали уйни бошқариш органи” кўрик танловининг 2-босқичига старт берилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатларига асосан аҳолини турмуш тарзини яхшилаш ва аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатишни янада яхшилаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 3 февраль кунги 18-сонли буйруғига асосан бугун (18.03.2025й.) “Энг яхши кўп квартирали уйни бошқариш органи” кўрик танловининг 2-босқичига старт берилди.
Бошқарув органларидан шаҳар саралаш 2-босқичига 9 таси қатнашмоқда, Шулардан, Миробод туманидан “PRO SERVICE CORP”, Мирзо Улуғбек туманидан “SFAT KOMMUNAL” ва “BUNYODKOR OBOD TA’MIR”, Олмазор туманидан “OLMAZOR HOLDING GRAND”, Сергели туманидан “HAYOT BSK”, Чилонзор туманидан “MOXI-NUR-KOMMUNAL”, Шайхонтохур туманидан “YaNGI JANGOX PLUS”, Юнусобод туманидан “FENIKS ART SERVIS” ва Яккасарой туманидан “CLASSIC BUILDING COMMUNAL” бошқарув сервис компаниялари танлов асосида тегишли тартибда танлаб олиниб, улар шу йилнинг 18-март куни иштирок этишди.
Мазкур танланган 9 та бошқарув ташкилотлари ўзларига тегишли бўлган мавжуд техникалари ва молиявий ҳолати бўйича тақдимот қилишди.
Шунингдек, ушбу бошқарув ташкилотларининг маъмурий биноси ҳамда коммунал хизматлар кўрсатувчи кўп қаватли уйлари ўрганиб баҳолаш ишлари амалга оширилади.
Шахсан бошқарув ташкилоти раҳбарлаи белгиланган тартибда ёзма саволнома асосида комиссия томонидан сухбат натижаларига кўра баҳоланади.