O‘zbekistonda issiqlik ta’minoti masalalari bo‘yicha kun-u tun ishlaydigan dispetcherlik xizmati joriy etildi

Uy-joy va kommunal xizmat ko‘rsatish vazirligi huzurida issiqlik tarmoqlarida baxtsiz hodisalar, isitishning uzilish holatlarida issiqlik ta’minoti tashkilotlarining tun-u kun ishlaydigan shoshilinch dispetcherlik xizmati tashkil etildi. Bu haqda bosh vazir o‘rinbosari Ochilboy Ramatovning Prezident topshirig‘i asosida qabul qilingan qaroriga tayanib, “Gazeta.uz” xabar berdi.

Дата публикации: 2021-01-29
«Тошкент шаҳар сув таъминоти»: Сув тармоқлари эскирганлиги сабабли йилдан йилга авариялар сони ортмоқда

Тошкент шаҳрида сув тармоқлари эскирганлиги сабабли йилдан йилга авариялар сони ортмоқда. Бу ҳақда 14 январ куни “Ўзсувтаъминот” АЖ ва “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ ҳамкорлигида ўтказилган пресс-турда маълум қилинди. Қайд этилишича, Тошкент шаҳри бўйича жами 3700,8 км ичимлик сув тармоғи мавжуд бўлиб, ҳозирги кунга келиб 72 фоиз ичимлик суви, 60 фоиздан ортиқ оқова сув тармоқлари хизмат муддатини ўтаб бўлган. Буни йилдан йилга ортиб бораётган сув тармоқларидаги авариялар сонидан ҳам кўриш мумкин. Масалан, 2019 йил давомида 10 198та авария бўйича таъмирлаш ишлари бажарилган бўлса, 2020 йилда қарийб 12 мингта авариялар бартараф этилган. Бундай авариялар сонининг ортиши ичимлик суви беҳуда йўқотилишига сабаб бўлмоқда. Билдирилишича, кўп йиллар давомида сув таъминоти ва канализация корхоналари қаровсиз бўлгани сабабли соҳада энг кам миқдорли тариф сиёсати юритилган ва бу аҳолини сифатли тоза ичимлик суви билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатган. Сув таъминотидан келаётган маблағ ишлаб чиқариш харажатларини қопламагани сабабли, аксарият ҳолларда янгилаш ёки таъмирлаш билан боғлиқ ишлар бажарилмай қолиб кетаётгани айтилди. Тизимнинг бундай аҳволга келиб қолишига яна бир сабаб: йиллар давомида сув таъминоти алоҳида тармоқ сифатида фаолият юритмаган. Сувдан келган маблағлар коммунал хизматларнинг бошқа мақсадларига йўналтириб юборилаверган. Эндиликда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти алоҳида корхона сифатида фаолият бошлади. Шундан сўнг кирим ва чиқим масалаларига ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб баҳо берилди, дея маълум қилинди тадбирда.

Дата публикации: 2021-01-18
Шерзод Ҳидоятов уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири бўлади

2021 йил 14 январ куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига Шерзод Ҳидоятов номзодини кўриб чиқдилар. Халқ вакиллари томонидан ушбу номзод маъқулланди. Шерзод Ҳидоятов 2019 йил сентябридан буён Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди. У 2018 йил апрелидан буён ушбу лавозимида ишлаб келган Ботир Зокиров президент фармони билан қурилиш вазири этиб тайинланиши ортидан вазирликка келганди. 6 январ куни фаолиятида камчиликларга йўл қўйгани учун қурилиш вазири Ботир Зокиров президент томонидан огоҳлантирилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, ушбу йиғилишдан сўнг давлат раҳбарининг 5 январдаги фармонига биноан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев ишдан олинганди. Шерзод Ҳидоятов 1980 йил 20 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Ташкилий-назорат бошқармаси умумий бўлимида нусха кўчириш бўйича нозирликдан бошлаган. Турли йилларда бир қатор корхона ва ташкилотларда меҳнат қилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Ташкилий-назорат бошқармасида турли вазифаларда, «NORDLINK ALIMINIUM BUILDING MATERIALS» масъулияти чекланган жамияти хориж корхонаси директорининг ўринбосари, «DREAM PRODUCTION» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси директори, «Toshkent transformator zavodi» акциядорлик жамияти бош директори, «DURABEL BETON» масъулияти чекланган жамияти директори лавозимларида фаолият юритган. 2018 йил майида Тошкент шаҳри ҳокимига айланган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўрнига «Tashkent city» халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси директори этиб тайинланган.

Дата публикации: 2021-01-18
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасаддиси тизимдаги камчиликлар учун Ўзбекистон аҳолисидан кечирим сўради

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Рустам Сатторов кўп хонадонли уй-жойларда иссиқлик ва сув таъминоти борасидаги камчиликларни санаб, уларнинг ечими а маълумот берди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири. «Об-ҳавонинг 2020 йил ноябр ойидан бошлаб совиб кетиши ва унинг сурункали давом этиб туриши бизнинг барча камчиликларимизни кўрсатиб берди. Етиб келаётган мурожаатлар, журналист ва блогерлар ёритаётган масалалар бизнинг хато ва камчиликларимизни яққол кўрсатди», – деган у 8 январ куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида. Рустам Сатторовнинг таъкидлашича, вазирликка айниқса иссиқлик таъминоти борасида жуда кўп мурожаатлар келиб тушяпти. «Ҳақиқатдан ҳам, биз қозонхоналаримиз билан қамраб олган 23 минг уйдан фақат 13 мингтасигагина иссиқлик бера оляпмиз холос. Қолган 10 мингта уйдаги аҳолининг эътирозлари эса тўғри», – деган у. Бошқарма бошлиғининг қўшимча қилишича, бугунги кунда республикада ўрнатилган тартибда ичимлик суви берилаётган аҳоли кўрсаткичи 73 фоизни ташкил қилади. «Шавкат Мирзиёев соҳамиз юзасидан охирги қарорига қўл қўйиш жараёнида 27 фоизни қандай ҳал қилиш бўйича ҳам бизга йўл очиб берди. Бу – давлат ижтимоий буюртмалари. Бунинг учун бизга керакли маблағлар ҳам ажратиб берилган. Эндиликда мана шу ижтимоий буюртмалар билан Фарғона, Наманган ва Андижонда эксперимент тарзида 15 минг аҳолига нодавлат нотижорат ташкилотлар орқали ичимлик суви таъминотини қилишга ҳаракат қиламиз. Агар 2021 йилда янги тизим орқали аҳолига ичимлик суви етказиб бера олсак, 2022 йилдан худди шу тизимда ишлашга ўтамиз», – таъкидлаган Сатторов. Вазирлик мутасаддиси сўзлари якунида брифингдан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон халқидан узр сўраган. «Брифингдан фойдаланган ҳолда, барча камчиликлар учун Ўзбекистон халқидан узр сўрайман. Биз мана шу камчиликлардан ўзимизга қаттиқ хулоса қилиб оламиз. Буни ваъда деб қабул қилинг», – деган Рустам Сатторов.

Дата публикации: 2021-01-13
Уй-жой мулкдорларига профессионал бошқарув компаниялар томонидан сифатли ва самарали хизматлар кўрсатилмоқда.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Ирригатор мавзесида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ғофуржон Джамалов бўлди. Бугунги кунда кўп-квартирали хонадонларга хизмат кўрсатиш мақсадида бошқарув сервис компаниялари ташкил этилмоқда. Ширкатлар таркибида бўлган кўп квартирали хонадонларни бошқарув сервис компаниялари таркибига бириктириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда. “Maxmudjon Muxtorov Servis” бошқарув сервис компанияси рахбари Махмарасулова Феруза Пойтахт ҳокими ўринбосарига бошқарув сервис компаниясини ташкил этишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан керакли маълумотларни тақдим этди. Кўп квартирали хонадонларнинг фойдаланилмаётган ва тадбиркорлик фаолиятига яроқли деб топилган ҳудудларида ташкил этилган кичик тадбиркорлик ишлари Ғофуржон Джамалов томонидан кўздан кечирилди. Маълумот ўрнида бугунги кунда Ирригатор мавзесида 900 та хонадон мавжуд бўлиб уларга 5 та ширкат хизмат кўрсатиб келмоқда. “Maxmudjon Muxtorov Servis” БСК томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришда кўп-квартирали уйларнинг том қисмида, ертўлаларида, коммуникация ва бино конструкцияларида таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилди. Манзарали ва мевали дарахтлар экилди. Маъсулияти чекланган жамиятнинг бошқарув сервис компаниясини ташкил этилганлик даражаси шу кунга қадар бажарилган ишлар тимсолида ўрганилди. Ўрганиш, кўриш ва кузатишлар сўнгида ҳоким ўринбосари томонидан бир қанча кўп квартирали уйларни ўзига мужассамлаштираётган компанияни тўлиқ ташкил этилиши ва фаолият юритишида амалга оширилиши керак бўлган ишлар бўйича мутасадди рахбарларга керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Дата публикации: 2021-01-05
ВНИМАНИЮ ЖИТЕЛЕЙ г.ТАШКЕНТА

    В соответствии с Постановлением Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по совершенствованию системы теплоснабжения и финансовому оздоровлению предприятий теплоснабжения» от 02.12.2019 г. № ПП-4542, с отопительного сезона 2020-2021 годов расчеты с потребителями за услуги централизованного теплоснабжения переводятся на систему оплаты в расчете за 1 кв.м отапливаемой площади на один день отопительного периода.
    Тариф за 1 кв.м отапливаемой площади за один день отопительного периода установлен в размере 142 сум.
    Начало отопительного периода будет определено решением Хокима г.Ташкента.
    Остальные тарифы остаются на прежнем уровне.

Дата публикации: 2020-12-29