Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси

    Тошкент шаҳарҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда бош бошқарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5017-сонли Фармони асосида ташкил этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш буйича ҳукукий эксперимент тўғрисида”ги ПФ-5515-сонли Фармони ва Тошкент шаҳарҳокимининг 2018 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш буйича ҳукукий эксперимент тўғрисидаги ПФ-5515-сонли Фармони ижроси ҳақидаги 1247-сонли қарори билан иш фаолиятини олиб боради.

    Бош бошқарма таркибидаги коммунал хизмат кўрсатиш корхоналариўз фаолияти доирасида коммунал хизматларни ҳамда уларни ичимлик ва иссиқлик суви, марказий иситиш таъминоти ва оқава сув хизматлари, шаҳар кўчаларини ташқи ёритиш, Ягона хисоб-китоб маркази ва Таъмирлаш-тиклаш ҳамда бошқа турдаги коммунал хизматларни кўп қаватли уйлар, хусусий сектор ва улгуржи истеъмолчиларга тақдим этиш бўйича маъсул ҳисобланади.

    Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ўз фаолиятини Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, вазирликлар, жойлардаги давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа корхона-ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Бош бошқарманинг асосий вазифалари:

    -кўп хонадонли уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш ишларини ташкил этиш;

    -хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мониторинг қилиш, кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва фойдаланиш, шунингдек, кўп хонадонли уйларни ва уларга туташ ҳудудларни техник жиҳатдан фойдаланишнорматив ҳуқуқий хужжатларига мувофиқҳолда сақланишига риоя этилишида Ўзбекистан Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимидаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишини назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;

    -ичимлик ва иссиқлик суви, марказий иссиқлик таъминоти ва сув оқава тармоқлари ҳамда ташқи ёритиш тизимларини ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини Тошкент шаҳар Бош режаси лойиҳаси билан боғлаган ҳолда сифатли бажарилиши юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ташкиллаштиришда коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан амалга оширилган ишлар мониторингини олиб бориш;

    -уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ресурс ва энергия тежамкор технологиялар ҳамда ускуналарни тадбиқ этиш;

    -ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида тегишли таклифлар тайёрлаш;

    -бош бошқарматаркибидаги коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ўз фаолияти доирасида кўп қаватли уйлар, хусусий сектор ва улгуржи истеъмолчиларга ичимлик ва иссиқлик суви, марказий иситиш таъминоти ва оқава сув хизматлари, шаҳар кўчаларини ташқи ёритилиши бўйича узлуксиз хизматларни тақдим этиш;

    -уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Бош бошқармаўзига юклатилган асосий вазифаларга мувофиққуйидаги функцияларни амалга оширади:

    Тошкент шаҳри ҳудудида шаҳарҳокимлигининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатишдаги ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга оширади;

    -жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жой коммунал хизматларига бўлган талабини ўрганади, истеьмол эҳтиёжлари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш истиқболларини ўрнатилган тартибда шаҳарҳокимлигига тақдим қилади;

    -истеъмолчиларга уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш даражасини ошириш ва энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

    -кўп хонадонли уй-жой фонди, сув таъминоти, сув оқава, иссиқлик таъминоти соҳасида қурилиш, реконструкция ва модернизация қилишга доир

    -дастурлар, шунингдек, ҳудуднинг коммунал инфратузилмасини янада ривожлантиришда ўз ваколати доирасида таклифлар киритади;

    -кўп хонадонли уй-жой фонди, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва сув оқава тизимларининг техник-иқтисодий ҳолати кўрсаткичларини ўрганади ва мониторинг қилади;

    уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларидан фойдаланадиган корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиради, мазкур корхоналарнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларидан техник жиҳатдан фойдаланиш қоида ва нормалари бажарилишини назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда ишлайди;

    уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси объектларининг барқарор фаолияти ва соҳага оид норматив талабларга риоя этилишини таъминлайди;

    манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини мониторингини амалга оширади;

    бош бошқарма ва унинг тизимидаги корхоналарнинг аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларига уй-жой коммунал хизматкўрсатиш барқарорлигини таъминлашни мувофиқлаштиради;

    ижро ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан кўп хонадонли уйларнинг сақланишини таъминлаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларининг барқарор ишлаши, шунингдек, уй- жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш истиқболлари масаласи юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилади;

    Тошкент шаҳри аҳолисини уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари, жумладан газета ва журналларда, телевидение ҳамда интернет сайти орқали мунтазам хабардор қилиб боради, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг бошқарма ваколатига киритилган масалаларга тааллуқли мурожаатларини (таклифлари, аризалари ва шикоятларини) қонунчиликда белгиланган тартибда қўриб чиқади ва зарур чоралар кўради, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади, уларнинг мурожаатларини таҳлил қилади, аҳоли билан сайёр учрашув ҳамда қабуллар ташкил қилади;

    Бош бошқарма ва унинг тизимидаги корхоналарида меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлаш, кўнгилсиз ҳолатлар, авария ва ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларида иштирок этади;

    ўз ваколати доирасида давлат мулкини бошқаради ва тасарруф этади.

Кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва улардан фойдаланиш тизимини комплекс ривожлантириш ва такомиллаштириш соҳасида:

    кўп хонадонли уй-жой фондидан сифатли фойдаланиш ва унда таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш учун ҳудуддаги корхоналар фаолиятини ташкил қилади, фаолиятини мувофиқлаштиради ва мониторинг қилади;

    кўп хонадонли уй-жой фондининг авария ҳолати мониторингини олибборади;

    кўп хонадонли уй-жой фондини куз-киш масвумида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида ишларни ташкил қилади ва бу соҳада ижро ҳокимияти органлари, фукароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мониторингиниолиб боради.